Ишланма семантик декодер деб аталди. Шу каби фикрни ўқиш технологияларидан фарқли равишда декодерни мияга жойлаштириш шарт эмас. Сунъий интеллект тизими фикрларнинг мазмунини эмас, балки фақат моҳиятини фарқлайди.
Тадқиқот муаллифларидан бири Александр Хутнинг сўзларига кўра, декодер фикрларни сўзма-сўз қайд этмайди, балки маълум бир дақиқада одамнинг фикрлаш моҳиятини етказади.
Тизим одамларнинг фикрларини назоратсиз тарзда ўқий олмайди, чунки ишлашдан олдин у муайян фикрларга эътибор қаратган пайтда маълум бир шахснинг индивидуал томография маълумотларини ўрганиши керак.
Декодердан тиббиётда фойдаланиш мумкин. Қурилма нутқидан айрилган, аммо ҳушини йўқотмаган одамларга ёрдам бериши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.