Карнеги институти жамоаси минералларни аниқлаш усулини ишлаб чиқишга киришди. Илгари қидирувнинг муваффақияти маълум даражада мутахассиснинг индивидуал маҳоратига ва омадга боғлиқ эди.

Олимлар сунъий интеллект моделини яратишди ва уни 5478 турдаги фойдали қазилмаларнинг 295 583 та кони қайд этилган Mineral Evolution маълумотлар базасида ўқитишди. Тизим ер остида жойлашган конларни аниқлаш имкониятига эга.

Модель Мохаве чўлидаги Текопа ҳавзасида синовдан ўтказилди. Бу жой Марснинг чўл ерларига ўхшаб кетади. Тажрибалар давомида сунъий интеллект уранинит (настуран), резерфордин, андерсонит, шрекингерит, бейлиит ва зиппеит каби геологик муҳим минералларнинг жойлашган ўрнини аниқлаб берди. Бундан ташқари, модель ноёб элементлар ва литий минералларини қидиришнинг истиқболли йўналишларини топди, деб хабар беради mir24.tv.