Қозоғистонда рақамли платформани синовдан ўтказиш аллақачон бошланган. Февраль ойи охиригача электрон ҳукумат тизимини сунъий интеллект эгаллаши кутилмоқда, деб хабар берди mir24.tv.
Бош вазир ўринбосари таъкидлаганидек, рақамли сервис GPT чати тамойили асосида ишлайди. Қозоғистонликлар энди веб-сайтда ўзларига керакли хизматларни излашлари шарт эмас, “ақлли” бот буни улар учун ўзлари бажаради. Вазиятини оддийгина тасвирлаб беришнинг ўзи кифоя.
“Сунъий интеллектнинг ривожланиши фуқаролар ва бизнес учун давлат хизматларини кўрсатишни сезиларли даражада соддалаштиради. Сунъий интеллект вазирлиги бир платформада хизматларнинг тўлиқ циклини бошидан охиригача тақдим этиш учун AlemGPT мультиагент платформасини ишлаб чиқди ва аллақачон синовдан ўтказмоқда. Келажакда AlemGPT барча хизматлар учун тўлақонли сунъий интеллект ёрдамчисига айланади”, деб таъкидлади Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев.