Дастур 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган Вера Рубин расадхонаси учун ишлаб чиқилган. У 10 йил давомида тунги осмонни кузатиб боради. Расадхона ишга туширилгунга қадар алгоритм Гавайидаги телескоплар тизимида тест режимида синовдан ўтказилди.

Олимларнинг фикрига кўра, Қуёш тизимида турли ўлчамдаги ва оғирликдаги бир неча ўн миллионлаб фазовий жисм мавжуд. Ушбу объектлар тахминан тўрт миллиард йил олдин, юлдузлар ва сайёралар эволюциясининг энг дастлабки босқичида шаклланган.

Баъзи объектлар Ерга яқин орбитада айланади ва потенциал хавфли ҳисобланади. Орбиталари сайёрамиздан 5 миллион миля (8 миллион километр) узоқликда бўлганларга алоҳида эътибор берилади. Олимлар тўқнашувнинг мумкин бўлган хавфини баҳолаш учун уларнинг траекториясини кузатишади.

Ҳозирги вақтда барча хавфли астероидлар маълум эмас. Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2000 га яқин фазовий жисм ҳали аниқланмаган ёки рўйхатдан ўтказилмаган.

Бошқа телескоплар 2022 SF289 ни Сомон йўлининг юлдуз майдонлари олдидан ўтаётганда аниқлай олмади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у Ерга 225 минг километр масофада – Ойдан ҳам яқинроқ масофада яқинлаша олади, бироқ яқин келажакда тўқнашув эҳтимоли йўқ, деб хабар беради mir24.tv.