Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархидаги ўзгаришни таҳлил қилди.Унга кўра, тадбиркорлар берилган имтиёзни истеъмолчига ўтказишда давом этмоқда.
Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2023 йил 23 мартдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинган эди.
Таҳлил учун супермаркетлардаги 102 турдаги 6 минг 726 та истеъмол товари бўйича статистик маълумотлар web-scraping йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича 2023 йилнинг 20 апрель, 28 апрель ва 5 май кунларидаги нархлар солиштирилди.
Натижалар шуни кўрсатадики, 28 турдаги сабзавот маҳсулотлари 28 апрелда 20 апрелдагига нисбатан ўртача 5 минг 821 сўмга ва 5 майда 28 апрелдагига нисбатан 1 минг 107 сўмга, 110 турдаги йогурт маҳсулотлари тегишли равишда 5 сўмга ва 36 сўмга, 61 турдаги кўк чой маҳсулотлари 25 сўмга ва 139 сўмга арзонлашган.