Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Учрашув чоғида Ал-Шараъ ва Эрдоған Суриянинг марказида Туркия ҳарбий-ҳаво базаларини ташкил этиш ва Суриянинг янги армиясини тайёрлашни ўз ичига олган муштарак мудофаа пактини муҳокама қилишди. Туркия Сурия ҳаво ҳудудидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкин бўлади, дея хабар беради манбалар.
Сурия хавфсизлик хизмати вакилининг анонимлик шарти билан айтишича, муҳокама қилинаётган базалар келажакда ҳар қандай ҳужумлар содир бўлган тақдирда Туркияга Сурия ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишга имкон беради. Минтақавий разведка ходими авиабазалар Пальмира ҳарбий аэропорти ва Сурия армиясининг Т4 базасида ташкил этилиши мумкинлигини тахмин қилди, иккала объект ҳам Ҳомс вилоятида жойлашган, деб хабар беради report.az.