Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1994 йилда, Фарғона вилоятида туғилган Ғ.О исмли шахс Жанубий Корея давлатига бориб, у ерда “Имом ал-Бухорий катибаси” террорчилик ташкилоти етакчилари билан алоқа ўрнатиб, уларнинг ноқонуний фаолиятини молиялаштириб келганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1553, 244-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ТҚД Терроризмга қарши курашиш хизмати