Ўтган йили 8 декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида махсус рейс билан Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ватанимизга қайтарилиб, уларга барча ижтимоий-ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган эди.

Қайтарилганлар орасида 4 нафар самарқандликлар ҳам бор эди.

Бугун улар Тошкентдан Самарқанд вилоятига олиб келиниб, уйларига кузатилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.