Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ходимлари Сирдарё вилоятининг Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан учрашиб, шифохонада даволаниб чиққан беморлар ҳолатини ўрганиш натижалари ва давлат тиббий суғуртасини жорий этиш борасидаги саволларга жавоб берди.

Сурункали танзилит билан оғриган бемор стационарга йўлланма талаб қилганда қандай йўл тутиш керак?   

Бу касални амбулатор шароитда ҳам даволаш мумкин ва албатта керакли дорилар беморга текин берилади.

Ўйлаб кўринг, амбулатор шароитда даволаш мумкин бўлган беморни шифохонада ётқизиш туфайли оғир ҳолатда келган бошқа беморга жой топилмай қолиши мумкин. Мисол учун, инсульт ёки инфаркт. Енгил касалларни амбулатор шароитида даволаш орқали бир нечта ютуққа эришилади. Аввало, оилавий шифокорнинг мавқеи ошади. Шунингдек, давлат томонидан кафолатланган пакет доирасида ажратилган маблағлар мақсадли ишлатилади.  

Учрашувда бу каби бир қатор саволларга жавоблар берилди, деб хабар беради Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси матбуот хизмати.