Бу ҳақда “Millar” телеканали репортажида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, 62 ёшли фуқаро туман тиббиёт бирлашмасида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. У 14 май куни соат 21:10 атрофида ўзига бириктирилган “Damas” русумли хизмат автомашинасини спиртли ичимлик таъсирида бошқариб юрган вақтида тўхтатилган.
Текширув давомида ҳайдовчи алкотестер ёрдамида кўрикдан ўтказилган. Натижада унинг организмида 0,755 мг/л алкоголь борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилиб, материаллар судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ҳайдовчини ҳуқуқбузар деб топган.
Суд қарорига кўра, у 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари — 16 миллион 480 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.