Учрашув давомида Ўзбекистонда 7 та «Америка бурчаги»ни очиш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳага АҚШ ҳукумати ва маҳаллий ҳамкор ташкилотлар томонидан 800 минг доллардан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси «Америка бурчаги»ни Сурхондарё вилояти IT-Park биносида очиш истагини билдирди.
Бундан ташқари, АҚШ элчисига Ўзбекистон томонидан АҚШ ва Афғонистон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган рақамли илмий-маърифий тадбиркорлик маркази лойиҳаси тақдим этилди.
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Даниел Розенблюм Жаноби Олийлари ушбу учрашувдан жуда катта таъсуротларга эга бўлганлиги ва келажакда мамлакатларимиз ўртасида IT соҳасидаги лойиҳалар самарасини тез орада кўришга умид қилишини таъкидлади.
Маълумот учун: Америка бурчаклари – бу маҳаллий ҳамкорлар асосида ташкил этилган кичик, Америка услубидаги кутубхоналардир.
- Элчихоналар, мактаблар, кутубхоналар ва бошқа ҳамкор ташкилотлардаги Америка бурчаклари қуйидаги тадбирлар орқали ахборот ва ўзаро алоқалар учун платформа сифатида хизмат қилади;
- АҚШ университетларида таҳсил олишни хоҳлайдиган талабалар учун консултатсиялар; профессионал кўникмаларни эгаллаш ёки инглиз тилини ўрганиш бўйича семинарлар;
- 21 асрнинг илғор технологиялари, рақамли кўникмалари ҳамда илмий манбаларни жорий этадиган машғулотлар ва клублар;
- тадбиркорлик, лидерлик, долзарб воқеалар, халқаро алоқаларга оид филмлар, мунозаралар ва маърузалар, деб хабар беради IT-Park