Хусусан, 2022 йил 7 апрель куни фуқаро М. Ж. ариза билан мурожаат қилиб, унда “Худойберди” исмли шахс  Сариосиё туманидаги “Хисор” давлат ўрмон хўжалигига тегишли 0,20 гектар ер майдонини ҳар бир сотихини 7 млн. 250 минг сўмдан, жами 145 млн. сўмга сотишини айтиб, олдиндан 145 млн. сўм беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё тумани, Субхидам МФЙда яшовчи Х.С. аризачидан талаб қилинган 145 млн. сўм пуллардан 100 млн. сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.