ФВВ содир бўлган ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. 

Таъкидланишича, 1 сентябр куни Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Ҳодиса жойига тегишли ташкилотларнинг вакиллари етиб бориб, мутахассислар томонидан барча зарурий ишлар олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.