Соат 10:45да Термиздан учган самолёт 12:05да Фарғонага бориб қўнди.
Илк бор йўловчиларни қабул қилган йўналиш эндиликда мунтазам равишда амалга оширилади.
- Фарғона водийси билан Сурхон воҳасини бир қадам қилган янги йўналиш очилганидан жуда мамнунмиз. Ҳам вақтимиз тежаладиган бўлди, ҳам авиачипта нархи арзон, ҳамёнбоп экан.- дейди йўловчи Ўрозбек Кучкаров.
Жорий ҳафтанинг ўзида пайшанба кунидан бошлаб, Фарғонадан илк парвозни амалга оширадиган авиайўловчилар ''Фарғона-Термиз'' йўналишида Термизга етиб келишлари кўзда тутилган.
Яъни ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари соат 8:40да йўлга чиққан авиайўловчилар 10:10да Термизга етиб келишлари белгиланган.
Авиачипталар Термиз халқаро аэропорти ҳамда Фарғона халқаро аэропорти авиакассаларида сотилмоқда.