Юртимизда 2022—2025 йилларда янги навлар майдонларини кенгайтириш ҳисобига пахта ҳосилдорлигини 50 сентнерга, бошоқли дон екинлари ҳосилдорлигини 90 сентнерга етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Агрокластерлар ва фермер хўжаликларига ғўза ҳамда бошоқли дон экинларининг энг ҳосилдор навларини белгиланган тартибда импорт қилиш, шунингдек, мустақил жойлаштиришга ҳам рухсат берилгани аҳамиятлидир.

Қишлоқ хўжалиги мамлакактимиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан саналади. Соҳа ривожида эса янгича ёндашувлар, билимли кадрлар зарур. Сурхондарё вилоятида ҳам бир қанча иқтидорли ёшлар аграр соҳада илмий ишлар, изланишлар олиб бормоқда. Термиз Aгротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтидаги ишлар шулар жумласидан.

Институт талабаси Дилдора Йўлдошева ўзи танлаган соҳавий йўналишидан келиб чиқиб, “Ифор” ўсимлиги устида изланишлар олиб боряпти. Рамазон Тангирбердиев эса устозлари кўмагида халқимиз севиб истемол қиладиган чой ичимлигининг яни навларини ўрганяпти. Ҳатто, Япония давлатидан чойнинг “фукими дори” ва “саёма кори” навларини юртимизга олиб келиб, уни иқлим шароитимизга мослаштиряпти.

Сурхондарё вилоятининг иқлим шароити бошқа вилоятларга қараганда бирмунча иссиқ. Шу боис, воҳа ерлари 2022 йилги чигит экиш жараёнлари учун оби-тобига келган. Эрта баҳорданоқ воҳанинг жанубий сарҳадлари бўлмиш Шеробод тумани “Aгро хизмат” пахта тўқимачилик кластерига қарашли “Дилшодбек Нурбек Қувончбек” фермер хўжалигида жорий йил ҳосили учун чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.

Шу куни кўргазмали амалий семинар ҳам ташкиллаштирилди. Семинарда аграр соҳа ходимлари, “Aгроинспексия”нинг Сурхондарё вилоят ва туман бўлими бошлиқлари ва соҳага алоқадор бошқа корхона ва ташкилотларнинг тегишли масул ходимлари иштирок этди. Семинар сўнгида жорий йилги ҳосилнинг баракали бўлишини ният қилинди.

Зойир ҚУЛИЕВ, 
“Ўзагроинспекция”нинг Сурхондарё вилоят

бошқармаси бош  инспектори