Тадбир давомида “Боғи эрам” маҳалласи ҳудудида икки фуқаро қўлбола тузоқ қўйган ҳолда ёввойи тўнғиз овлагани аниқланди

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига 4 миллион 950 минг сўм зарар етказилгани аниқланди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бири БҲМ 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Фуқаролар жарима ва етказилган зарарни тўлайдиган бўлди.