Унда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги масъул вакиллари ҳамда соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларда давлат бошқаруви самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қаратилган фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар соҳасидаги давлат сиёсатини жойларда самарали ташкил этиш ҳамда тизим фаолиятининг натижадорлигини баҳолаш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, мулоқотда:
- тизимдаги иш ҳажми ва ходимларга тушаётган функционал юкламани мақбуллаштириш;
маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ишида учраётган ташкилий ва амалий муаммолар;
мавжуд инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жараёнларини оптималлаштириш;
соҳадаги бошқарув ва ижро механизмларини такомиллаштириш;
тизим фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Очиқ мулоқот давомида ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолат ва амалиётда учраётган муаммолардан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Шунингдек, тизимни янада такомиллаштириш, ходимлар учун самарали меҳнат фаолиятини таъминлайдиган ташкилий ва институционал шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш жараёнларининг сифати ва натижадорлигини ошириш юзасидан амалий ёндашувлар муҳокама қилинди.
Учрашувда мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, уларнинг сабабларини таҳлил қилиш ва ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Таъкидланганидек, оила ва хотин-қизлар тизими фаолияти самарадорлигини ошириш — аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, оилалар фаровонлигини таъминлаш ҳамда жойларда давлат сиёсатининг манзилли ва натижадор амалга оширилишини таъминлашнинг муҳим омилларидан ҳисобланади.