Ёшларнинг қишки таътил кунларини мароқли ташкил этиш, уларни миллий спорт ўйинларимизга жалб этиш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбирда 500 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Мусобақа иштирокчилари етук ирода, чапдастлик, чавандозлик ва мерганлик маҳоратини намойиш этди. Ғолиб спортчилар вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари, медал ҳамда кубок билан тақдирланди.
Азимбек Самадов,
"ЯнгиЎзбекистон" мухбири.