Сўнг интернет ижтимоий тармоқларда (“Telegram”) “At Termiziy University” хусусий университет каналини очиб, фаолият юритишга тегишли рухсатнома олинмаган университетга ўқишга қабул бошлангани ҳақида хабарлар беради.

Ушбу университетда ўқиш истагини билдирган 73 нафар фуқаронинг  306,9 млн сўмини тўлов пуллари сифатида қабул қилиб олган.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ота-оналар ва абитуриентлардан Ўзбекистонда мавжуд нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш ёки уларга контракт тўлашдан аввал, хусусий ОТМларнинг Ўзбекистон Республикасида тан олинганлигига расмий ахборот каналлари орқали аниқлик киритиш сўралди.