Турнирда маҳаллий улоқчилардан ташқари яқин ва узоқ хорижий мамлакатлардан ҳам моҳир чавандозлар куч синашади. Соврин учун катта пул мукофотлари ва кўплаб қимматли совғалар қўйилади.
Турнир ташкилотчилари: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий гвардия ва Улоқ-кўпкари федерацияси.