Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “ЗАНГ” каналига МФЙнинг Нурли келажак кўчасида яшовчи фуқаронинг “ВАЗ-2106” русумли автомашинаси тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган.
Маълумотларга кўра, автомобиль салонида ҳеч ким бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.