Шу билан бир қаторда, ҳудудларда аҳолининг ибодат қилишлари ва диний расм-русумларни эмин-эркин адо этишлари учун масжидларга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг 3 март куни Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ангор тумани «Баҳор» МФЙда жойлашган «Саййид Барака» жомеъ масжиди 130-сон билан рўйхатдан ўтказилди, дея хабар беради Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Ушбу масжид 500 намозхонга мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, бугунги кун ҳолатида Сурхондарё вилоятида жами 130 та диний ташкилотлар рўйхатга олинган бўлиб, шуларнинг 127 таси жомеъ масжиди, 2 таси черков ва 1 таси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллигидир.