Марказдаги ўқув жараёнлари, дарс хоналари, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, касб-ҳунар турлари бўйича маълумотлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Марказда ўзбек тили ва адабиёти, ер ости транспорт тузилмалари ва уларнинг эксплуатцияси, электр энергетикаси, бино ва иншоотлар қурилиши, муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи, хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси, иқтисодиёт, менежмент, информатика ва ахборот технологиялари, бухгалтерия ҳисоби ва аудит ҳамда тиббиёт йўналишларида 200 нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқда. Улар бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун спорт заллари, тикув цехлари ташкил этилган.

Марказдаги қизлар билан бўлган учрашувда уларнинг қизиқишлари, фикр ва таклифлари эшитилди.  

Шунингдек, Комиссия ташаббуси билан Марказдаги талабалар учун Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган «Сангардак» шаршарасига саёҳат ташкил этилди.

Комиссия Марказ ёшларининг қизиқишларидан келиб чиқиб, ҳудудда бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширишига келишиб олинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.