Қайд этилишича, Термиз шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Аброриддин Ҳоллиев АҚШнинг Nyu York шаҳрида жойлашган “Hobart and William Smith Colleges” олийгоҳига 268 000 доллар миқдоридаги 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Мазкур олийгоҳ АҚШнинг тарихий олийгоҳларидан бири бўлиб, дунё бўйича ҳам ўз нуфузига эга ҳисобланади.