Айни пайтда Сурхондарё вилояти делегацияси амалий ташриф билан Хитой давлатида бўлиб турибди. Вилоят делегациясининг биринчи манзили Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳри бўлди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов бошчилигидаги делегациянинг Хэйлунцзян провинцияси губернатори ўринбосари Юй Цзянь билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Сурхондарё ва Хэйлунцзян ўртасида ҳамкорлик йуналишлари муҳокама қилинди. Якунда қишлоқ хўжалиги, кончилик, чорвачилик, саноат, туризм ҳамда икки томонлама савдо йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш, биргаликда сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Маълумот учун, Хэйлунцзян провинцияси майдони 454,8 минг квадрат километр, аҳолиси 30,9 млн киши. ЯММ 224 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Жорий йил биринчи ярмида ташқи савдо айланмаси 20,8 млрд АҚШ долларига етган. Провинция ривожланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига эга бўлиб, ҳудудда Хитойдаги энг йирик гуруч, соя ҳамда маккажўхори плантациялари жойлашган.