Одамларда олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, лимфома ва юқори даражадаги вакцен кислотаси бўлган беморларнинг даволаниши осонроқ кечади.

Янги тадқиқотда олимлар қайси озиқ моддалар иммун Т-ҳужайраларининг жавобларини рағбатлантириши мумкинлигига эътибор қаратишди. Улар маълум турдаги трансёғ CD8 + Т ҳужайраларини қайта дастурлаши ва ўсмага қарши таъсирни таъминлаши мумкинлигини аниқлашди.

Бунинг учун олимлар жамоаси 700 га яқин парҳез метаболитлари маълумотлар базасини ўрганиб чиқди ва кейин озуқавий моддалардан олинган 235 биоактив молекулалар кутубхонасини йиғди. Синовнинг кейинги босқичида вакцен кислотасига бой парҳез таъсирида бўлган турли хил ўсмалари бўлган ҳужайралар ва сичқонлар устида тадқиқот ўтказилди. Маълум бўлишича, ушбу модда билан бойитилган парҳез меланома ўсмаси ўсиши ва йўғон ичак саратони хавфини камайтиради.

Одамларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, организмида вакцен кислотаси кўп миқдорда бўлган лимфома билан оғриган беморларнинг бу кислота кам миқдорда бўлган касалларга қараганда даволаниши осонроқ кечади.

Бундан ташқари, трансёғлар лейкоз ҳужайраларини бартараф этишда иммунотерапия дори воситасининг самарадорлигини оширди.

Тадқиқотчилар вакцен кислотаси Т-ҳужайрага асосланган саратон касаллигини даволаш учун қўшимча сифатида ишлатилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда, деб хабар беради mail.ru.