Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикасида 1994 йилда туғилган, олдиндан кузатувга олинган шахс ушланди. Ундан хориждан юборилган сув насоси қурилмаси тегишли тартибда олиб қўйилди.

Қурилма холислар иштирокида текширилганда, унинг ичига 968 грамм “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилгани маълум бўлди.

Шунингдек, ушбу фуқаро ижарада яшаётган Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги хонадон ҳам кўздан кечирилди. У ердан наркотик моддаларни ўлчаш ва қадоқлашда фойдаланилган 2 та электрон тарози, “зип” пакетлар ва скотчлар ашёвий далил сифатида олинди.

Тергов давомида аниқланишича, ушланган шахс интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда “омборчи” сифатида ишлаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.