Сув ўлчагич асосида ҳисоб-китоб фақат истеъмол қилинган сув учун бўлади. Ортиқча сарфлар инобатга олинмайди, аксинча, тариф бўйича ҳақ тўланганда бир кишига бир кунда ўртача 250-300 литр сув тўғри келади.

Ана шундай афзалликларни аҳолига тушунтириш мақсадида Тошкент шаҳри ва вилоятларда айни кунда сафарбарлик эълон қилинган. Аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлигини бартараф этиш баробарида сув ўлчагичларнинг афзалликлари хусусида ҳам тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур тарғибот тадбирларидан кўзланган асосий мақсад – истеъмолчиларни фақат ўлчагичлар асосида ҳисоб-китобга ўтказиш, ўз навбатида, сув исрофи, истеъмолчи ва етказиб берувчи ўртасида юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчилик ва муаммоларнинг олдини олишдир.