Ихтиро аккумулятор устки қисмидаги қаттиқ қопламалар ўрнига қайишқоқ ва мослашувчан полимердан фойдаланишга асосланади. Бу эса унинг сув ўтказмаслигини таъминлайди.
Олимлар батареянинг қайишқоқлиги ва сув ўтказмаслигини текшириш учун уни кир ювиш машинасида синовдан ўтказишди. Батарея синовдан муваффақиятли ўтди.
Ихтиро муаллифи Тан Нгуеннинг айтишича, аккумулятор учун хомашё сифатида цинк диоксиди ва марганец бекорга танланмаган. Чунки улар литий-ион батареяларига қараганда хавфсизроқ кимёвий таркибга эга.
Айни пайтда мутахассилар батареянинг имкониятларини янада ошириш устида иш олиб бормоқда, дея хабар беради lenta.ru.