Шу йилнинг 26–28 апрель кунлари Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси Сув спорти саройида «Сув париси» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада жами 200 га яқин спортчи иштирок этмоқда. Ўзбекистон, Россия, Беларусь ва Қозоғистон давлатларидан келган иштирокчилар ўзаро баҳс олиб боряпти.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Uzbekistan aquatics” федерацияси ва Спорт вазирлиги ушбу турнир ташкилотчилари ҳисобланишади.

Турнир учта ёш тоифасида ташкил этилди:

— 12 ёш ва ундан кичиклар— 15 ёш ва ундан кичиклар— катта ёшдагилар (сеньорлар).

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 75 нафар спортчи (68 нафар аёл ва 7 нафар эркак) иштирок этмоқда.

Мусобақа доирасида мажбурий ва эркин дастурлар, техник ва акробатик чиқишлар, дуэт ва гуруҳ баҳслари ўтказилмоқда, деб хабар берди Yuz.uz мухбири З. Акбарова.