Мисол учун, 2020 йилда сув таъминоти корхоналарининг ойлик электр энергияси сарфи 68 млн. кВтни (30,7 млрд. сўм), йиллик сарфи эса 837 млн. кВтни (368 млрд. сўм) ташкил этди.

Бундай харажатларни камайтириш мақсадида соҳага муқобил манбалардан фойдаланиш амалиёти татбиқ этилмоқда.

Жумладан, ўтган йилда дастлаб Андижон вилояти Улуғнор туманида, кейинроқ Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида якка тартибдаги сув иншоотларда сарфланаётган электр энергиясини тежаш мақсадида, тажриба асосида Туркиядан келтирилган қуёш панеллари ўрнатилди. Бундан кўзлаган асосий мақсад ушбу иншоотларда кунлик электр энергияси сарфини камайтириш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишдир.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятида электр токи такрорийлигини (частота) ўзгартирувчи (ПЧТ) 34 та ускуна ўрнатилди ва натижада йиллик 374 минг.кВт (168 млн.сўм) электр энергияси тежалди.

2020 йилда 1251 та насос ускунаси таъмирланиши натижасида 21 млн. кВт (9,5 млрд. сўм) электр энергияси иқтисод қилинди.