Бу ҳақда туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 08-50 да хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, канал ичидаги автомашина салонидан ҳайдовчини беҳуш ҳолатда чиқариб олдилар.

Аянчлиси, туман тез ёрдам ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тиббий ёрдам ва муолажа ишларига қарамасдан фуқаро вафот этган, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.