Мабодо сувга чўккан смартфон ҳаёт аломатларини кўрсатмаётган бўлса, нима қилиш керак? Ҳаётимизда кўплаб учрайдиган ушбу ҳолат албатта кўпчиликни ташвишга солади. Аксарият инсонлар смартфонини сувга тушириб юбориб, ундан фойдалана олмай юрадилар. «РИА Новости»нинг шу ҳолатда нима қилиш кераклиги билан боғлиқ саволига «Рақамли платформалар» нотижорий ташкилотининг стратегик коммуникациялар бўйича директори Александра Гаврилова жавоб берди.
«Агарда телефонингиз сувга чўккан бўлса, оқибатларини юмшатишнинг бир нечта йўли бор. Биринчидан, замонавий телефонларининг аксарияти сув ўтказмайди, сувга тушиб кетган қурилма дарҳол олинган бўлса, омадингиз чопиб, унга ҳеч нарса қилмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши, унга бир кун дам бериб, эртасига ишлатганингиз маъқул», — деди мутахассис.
Агарда телефон сув ўтказувчан ва ишламаётган бўлса, уни ёқиш, тугмаларини босиш, силкитишга уринманг. «Акс ҳолда тизим платаси ва алоҳида қисмларига шикаст етказиб қўйиш ҳеч гапмас. Телефондаги айрим қисмларни алмаштириб бўлмайди, устабузармонлик оқибатида смартфонингиздан айрилиб қолишингиз мумкин», — огоҳлантиради Гаврилова.
Шунингдек, Гаврилова смартфонни мустақил қуритмасликни тавсия қилади. Бу айрим деталларнинг ишдан чиқишига ҳам олиб келиши мумкин. Энг оддий устахонада ҳам смартфонни очиб, қуритиб бериш унақа қиммат ҳам эмас.