Бу ҳақда Миграция агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳужатлар ўзбекистонликлар учун Швецияда қонуний ишлаш, ўқиш ва яшаш имкониятларини тартибга солувчи давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқий механизм ҳисобланади.
Унга кўра:
- тиббиёт, техника, хизмат кўрсатиш ва парваришлаш соҳаларида малакали мутахассисларни Швеция меҳнат бозорига тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади;
- ўзбекистонлик номзодларини швед иш берувчилари билан боғлаш механизмлари яратилади;
- талабалар, докторантлар ва ёш тадқиқотчилар учун академик алмашинув имкониятлари кенгаяди;
- миграция иштирокчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатлар жорий этилади.
- виза тартибларини соддалаштириш ва дипломатик паспорт эгалари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилади;
- ноқонуний миграция, одам савдоси ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга қарши қўшма механизмлар кучайтирилади.
Шунингдек, Халқаро миграция ташкилоти иштирокида пилот дастур амалга оширилиб, Швеция меҳнат бозори эҳтиёжлари ўрганилади, швед тили ва касбий тайёргарлик дастурлари йўлга қўйилади.