Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилди.
Маълум қилинишича, юртдошларнинг ватанга қайтиши Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги натижаси бўлган.
Икки томонлама ҳамкорлик доирасида фуқароларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда хавфсиз ташиш билан боғлиқ ташкилий ва ҳуқуқий жараёнлар тезкорлик билан келишиб олинган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон миграция масалалари, жумладан, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни изчил давом эттирмоқда.