Шавкат Сардорович меҳмонга пойтахтда рўй бераётган ислоҳотлар, Президент сайловига тайёргарлик тўғрисида маълумот бериб, ҳокимлик фақат сайлов участкаларининг техник жиҳатдан таъминоти ва жиҳозланиши билан шуғулланишини, тарғибот жараёнига аралашмаслигини алоҳида таъкидлади.

Татьяна Георгиевна илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, бундан аввал Тошкентга икки марта – 2007 ва 2019 йилларда ташриф буюрганини айтди. 2019 йилда у Олий Мажлисга сайловлар жараёнида кузатувчилик қилган, яқинлашаётган Президент сайловида эса халқаро кузатувчи сифатида Бухородаги сайлов жараёнида иштирок этишини маълум қилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.