Ушбу фабрика Россиянинг йирик корхоналаридан бири бўлиб, ўз соҳасининг етакчилардан ҳисобланади. Унинг ишчилари энди Мингбулоқнинг "Исмигул Бегойим" хусусий корхонасида тайёрланган махсус иш кийимларини киядилар.
Буларнинг бари, 2019 йил ноябрь ойида Свердловск губернатори Евгений Куйвашев ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми натижаси ўлароқ амалга ошмоқда.
Тадбиркор Мукаррам Босаралиева раҳбарлариги ишлаб чиқарилган маҳсулотлар мураккаб пандемия шароитига қарамай буюртмачиларга қисқа муддатда етказиб берилди.
Куни кеча ушбу уст-бошларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Свердловск вилояти халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари Вячеслав Ярин, Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули Абдусалом Хатамов, фабрика бош директори Александр Засыпкин иштирок этади.
Ўзбекистондаги Россия савдо вакиллиги маълумотларига кўра, икки давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси, турли мураккабликларга қарамай ўтган 5 ой мобайнида 18% га ўсган.
Анвар ИКРАМОВ