+73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Светлана Осипова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, дея хабар бермоқда МОҚ.
Финал беллашувида Осипова исроиллик Дана Арзанни 3 раундда (2:1) мағлубиятга учратди. Бу билан Осипова жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган биринчи таэквондочи қизимиз сифатида тарихда қолмоқда.
Бугун байроғимиз қабул қилинган сана. Давлатимиз рамзи мана шундай кунда дунё биринчилигида энг юқорида мағрур ҳилпирайди!