55 ёшли сёрфер GoPro камераси воситасида воқеани суратга олди. Зарба туфайли унинг тўпиғига боғланган арқон узилиб кетган.
“У тўғри олдимга шўнғиди ва боғичимга илинди. Тўғрисини айтсам, у мени тагига 20-30 метргача судраб юрди. Ҳаммаси тугади деб ўйладим. Кейин арқон узилиб кетганини ҳис қилдим. Худога шукур дея юқорига чиқиб олдим”, деди Брин.
Австралиялик эркак мўъжиза туфайли тирик қолди, деб хабар беради korrespondent.net.
Унинг фикрича, денгиз жониворининг нисбатан кичик экани унинг омон қолишида муҳим роль ўйнади.