Экспозицияда расссомнинг 60 дан ортиқ ижод намуналари ўрин олган. Уларнинг асосий қисми табиат манзаралари. Кўргазмадан гўзал Байкал кўлига бағишланган кўп асарлари ўрин олган. Шунингдек, Тошкент вилоятидаги ҳудудлар тасвирланган “Хожикент”, “Оқтошда оқшом”, “Товоқсойда куз” ва бошқа асарларида фасллар алмашинувида табиатнинг ўзгаришига эътибор қаратган.

Павел Пантюхин 1921 йилда Саратовда туғилган. 1925 йилда Пантюхинлар оиласи Тошкентга кўчиб келган.

1947 йил П.Беньков номидаги Тошкент бадиий билим юртининг 3-босқичидан бошлаб ўқиган ва уни 1949 йили тамомлаган.

1961 йили собиқ Иттифоқ Рассомлар уюшмасига аъзо бўлди.  

Ҳасан Абдуназаров