Энергетика вазирлиги штаби томонидан 2022 йил апрель ойининг 1-26 кунлари давомида истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинди.
Ўтказилган тадбирларда, ўтган 26 кунда республика бўйича 142 та ҳолатда улуржи истеъмолчилар томонидан амалдаги қоидаларга риоя этмаган ҳолда 5 миллион 437 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида, газ таъминоти корхоналари манфаатларига 4 миллиард 703 миллион сўм зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Бухоро, Жиззах, Наманган ва Андижон вилоятларида аниқланган.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.