Пекиндаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Хитой Халқ Республикаси давлат Энергетика маъмурияти (ГАЭ) раиси Чжянь Цзяньхуа билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, дея хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Музокарада Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик руҳида ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Ўзбекистонлик вакиллар  икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайдиган Хитой компанияларининг доимий қўллаб-қувватлаши ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Томонлар энергетика соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Хусусан, ГАЭ маъмурияти табиий газни чуқур қайта ишлаш ва янги турдаги юқори ликвидли маҳсулотлар, шу жумладан, кимё саноатини ишлаб чиқариш бўйича Хитой компанияларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистонда янги ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 

 Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Давлат энергетика маъмурияти ва Хитойнинг Миллий ривожланиш ва ислоҳотлар комиссияси(НДРС) таркибидаги бўлим бўлиб, у энергетика ва саноатни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, энергетика соҳасидаги институционал ислоҳотлар, мамлакатнинг энергетика сектори корхоналари фаолиятини назорат қилиш, илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун жавобгар ҳисобланади.