Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ш.Рашидов тумани, “Қаҳрамон” МФЙда фаолият юритиб келаётган “Қаҳрамон арена” МЧЖга қарашли “Чойхона”да электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу “тадбиркор”га тегишли чойхонада электр энергиясини ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 139,6 млн. сўм қайта-ҳисоб амалга оширилди.
Ўтказилган ўрганиш натижасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича тегишли чоралар қўллаш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.
Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда, — дейилади “Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати хабарида.