Ҳужжатга кўра, қарздор “ALFA INVEST SUGURTA KOMPANIYA” жамиятидан ундирувчи “DINAR TEXTIL” МЧЖ фойдасига 3 миллиард 74 миллион 4 минг сўм қарздорликни ундириш керак.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.
МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан қарздор жамиятга нисбатан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф қилинмаган.
Бўлим томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномалари юборилган.
Бўлим давлат ижрочиси А.Абдусаматов томонидан қарздор жамиятдан 09.07.2020 йил куни 3 миллиард 74 миллион 4 минг сўм пул маблағлари ундирувчи тадбиркор фойдасига тўлиқ ундирилиб берилди.