Тадбирда Сайхунобод тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. (муқаддам ЖКнинг 167 ва 205-моддалари билан судланган) “С.Х.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширишда аниқланган 21 млн сўм зарарни базага киритмаслик масаласини ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбари Ш.дан 7 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 1 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 6 млн сўмини Сайхунобод туман ЭТК маъмурий биносида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.