Тадбирда фуқаро Д.И. “D.V.” МЧЖ раҳбари Р.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан 3,1 млрд сўм кредит ажратилишида ёрдам бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.