Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тақдим этилаётган компенсация учун "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилади.

тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатъи назар берилади. Бунда, компенсациялар тақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 миллиардд сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 миллиард сўмдан, бироқ умумий кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (телефон рақами: 71 238-69-07)

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2021 йилдаги ПҚ-5087-сон қароридан (https://lex.uz/docs/5382179) олишингиз мумкин.