Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Тошкент ва Зангиота туманлари тадбиркорлари билан учрашди.
Тошкент тумани ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Бизнес омбудсман тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг таклифлари борасида очиқ мулоқот қилди.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган ер майдони, бино ва объектлар, банк кредити олиш, коммунал ва бошқа соҳалардаги жами 18 та мурожаатни ўрнатилган тартибда ижобий хал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммоларни ўрганиш жараёнида, асосий масалалардан бири, йирик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини куз-қиш мавсумида газ таъминотидан узилиши эканлиги маълум бўлди.