“Ўзагроинспекция”нинг Ургут тумани бўлими томонидан юридик шахслар ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилиши юзасидан назорат тадбирлари ўктазилди.

Унда, даъвогар “Ургут-агросервис МТП” МЧЖ ҳамда жавобгар “Пастдарғом туман МТП” Давлат унитар корхонаси ўртасида 2019 йил 30 январда тузилган 35-сонли техника хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан, ижрочи томонидан 382 миллион 31 минг 115 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлсада, “Пастдарғом туман МТП” Давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатилган хизматлар қабул қилинганига қарамасдан шартномада кўрсатилган маблағ тўланмагани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Инспекциянинг Ургут туман бўлими томонидан Пастдарғом туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Бундан ташқари, “Ургут-агросервис МТП” МЧЖ фойдасига жавобгарлар “Гўзалкент агросервис МТП ИСМ” МЧЖ дан 265 миллион 42 минг 753 сўм, “МЧЖ шаклидаги Нарпай агросервис МТП” МЧЖдан 94 миллион 987 минг 200 сўм, “Оқдарё туман агросервис МТП” МЧЖдан 86 миллион 320 минг 542 сўм, “Пахтачи агросервис МТП” МЧЖдан 89 миллион 436 минг 867 сўм, “Катта минг агросервис машина трактор парки” МЧЖдан 106 миллион 85 минг 258 сўм асосий қарзларни ундириб беришни сўраб иқтисодий ишлар бўйича судларга даъво аризалари киритилди.

2021 йилнинг февраль ойи давомида “Ўзагроинспекция”нинг Ургут туман бўлими томонидан бу йўналишда ўтказилган назорат тадбирлари давомида “Ургут-агросервис МТП” МЧЖ манфаатини кўзлаб судларга жами 1 миллиард 24 миллион сўмлик даъво аризалари киритилди.

Зайнобиддин Сувонов,

“Ўзагроинспекция”нинг Ургут туман

бўлими бошлиғи ўринбосари