Қўмита техник носозлик туфайли солиштирма далолатнома бўйича айрим нотўғри маълумотлар — солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши ва бошқа ҳолатлар акс этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Вазият назоратга олинган. Ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади. Тушунганингиз учун раҳмат!» — дейилади қўмита расмий муносабатида.

Қўшимча қилинишича, пулни қайтариш учун ёзма мурожаат тақдим этиш талаб этилмайди — маблағлар автоматик тарзда қайтарилади.